Қисқача маълумот

Мактаб ўқувчиларининг диққатига: Илтимос, бизнинг қуйида берилган маълумотларимиз билан ота-онангиз танишиб чиқсинлар!

Совринлартанлов ғолибларига ўқиш жой (мактаб)ларида топширилади. Совринларни топшириш санаси ўқув муассасаси раҳбари билан келишилади ҳамда танлов ғолибларига бу ҳақда хабар қилинади.

Совринни олиш учун танлов ғолиби қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши керак:

  • паспортининг асл нусхаси (агар мавжуд бўлса) ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат, ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома
  • турар жойидан маълумотнома (паспорти йўқ шахслар учун)
  • Давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчининг индивидуал рақами берилганлиги ҳақида маълумотноманинг нусхаси (яънитанлов ғолибининг СТИРи).

Агар, танлов ғолиби юқорида қайд этилган ҳужжатларни тақдим қила олмаса, соврин унинг илтимосига кўра, унинг гувоҳлигида ота-онасидан бирига ёки унинг қонуний вакилига топширилади.

Бунинг учун танлов ғолибинингота-онасидан бири ёки унинг қонуний вакили совринни топшириш жараёнида иштирок қилиши ҳамда қуйидагиларни тақдим этиши керак:

  • паспорт (доимий турар жой белгиси билан) ва унинг нусхаси
  • Давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчининг индивидуал рақами берилганлиги ҳақида маълумотноманинг нусхаси(яъниота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг СТИРи).

Соврин топшириш билан боғлиқ барча солиқлар танлов ташкилотчилари томонидан тўланади.

Совринни олишда танлов ғолиби, унингота-онасидан бири ёки қонуний вакили совринни олганлиги ҳақида тақдим этиладиган барча ҳужжатларга имзо қўйиш мажбуриятини ҳамда солиқ бўйича қонунчиликка риоя қилишни ўз зиммаларига оладилар.

Кўрсатилган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Жисмоний шахсларнинг даромадларидан максимал ставка бўйича солиқ ушлаб қолиш ҳақида ариза Намуна юклаб олинсин
  2. Соврин топширилганлиги ҳақида акт Намуна юклаб олинсин

Танлов ғолибларининг солиққа тортилишининг ҳуқуқий қирралари ҳақида батафсил маълумот қуйида тақдим қилинган.

 

Coboтанлови ғолибларининг даромадларига солиқ солиниши

 

Cobo системасининг танловларида иштирок қилган контент-фойдаланувчилар ғолиб бўлиб, “KontentBozor” МЧЖдан соврин олганларида солиққа тортиладилар.

“Kontent Bozor” МЧЖ томонидан амалга ошириладиган контент-фойдаланувчилар ўртасида ўйналадиган совринлар омма олдида совринни очиқ ваъда қилиш саналади ва ЎзР Фуқаролик кодексининг 981-982-моддалари билан қатъий йўлга солинади. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 981-моддасига асосан, пул мукофоти ёки бошқа бир соврин (мукофот бериш)ни очиқ ваъда қилган шахс эълонда кўрсатилган ҳаракатни ўз муддатида амалга оширган одамга ваъда қилинган мукофотни тўлашга мажбур.

Совринлар ўйналишида олти ёш ва ундан катта бўлган ўз хатти-ҳаракатига жавоб бера оладиган жисмоний шахслар иштирок қилишлари мумкин.

Шунга кўра, ЎзР Фуқаролик кодексининг 29-моддаси 2-қисмининг 2-пунктига мувофиқ олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар нотариал тасдиқ ёки давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилмайдиган бепул даромад олишга қаратилган битимларни мустақил тарзда ўзлари амалга оширишга ҳақлидирлар.

Бундан ташқари, ЎзР Фуқаролик кодексининг 27-моддаси 2-қисмининг 4-пунктига мувофиқ, олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган болалар ота-оналари, бола қилиб олувчилари ҳамда васийларининг розилигисиз Фуқаролик кодексининг 29-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган нотариал тасдиғи ёки давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилмайдиган бепул даромад олишга қаратилган майда маиший битимларни ва бошқа келишувларни ўзлари мустақил тарзда амалга оширишга ҳақлидирлар.

Солиқ қонунчилиги солиқ тўловчилар мақомига ёши бўйича ҳеч қандай талаб кўрсатмайди.

Шунга асосан, ЎзР Солиқ кодексининг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларининг субъектлари сифатида солиқ тўловчилар ҳамда вакил идоралар бўлиши мумкин.

ЎзР Солиқ кодексининг 13-моддаси солиқ тўловчи тушунчасини ҳам жисмоний шахс, ҳам юридик шахс ва уларнинг алоҳида бўлинмалари деб белгилайди.

ЎзР Солиқ кодексининг 16-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, жисмоний шахслар деб, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, хорижий давлат фуқаролари, шунингдек, фуқароликка эга бўлмаган шахслар тан олинади.

Бундан келиб чиқадики, совринни қўлга киритган ҳар қандай контент-фойдаланувчи солиқ тўловчи сифатида қаралади.

Контент-фойдаланувчига тақдим қилинадиган совриннинг қиймати моддий фойда кўринишидаги даромад ҳисобланади ҳамда жисмоний шахснинг умумий даромадига киритилади.

Солиқ кодексининг 177-моддаси иккинчи пунктига мувофиқ, беминнат берилган мулкнинг қиймати, шу жумладан, совға шартномаси асосида, солиқ тўловчининг манфаатида амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун берилган мулк ҳам, жисмоний шахсдан солиқ тўловчи олган моддий манфаат кўринишидаги даромад саналади.

Солиқ кодексининг 184-моддаси иккинчи пунктига мувофиқ, ҳисоблаш,ушлаб қолиш ва тўловчининг манбаи ҳисобидан жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ тўлаш масъулияти “Kontent Bozor” МЧЖга юкланади.

Солиқ кодексининг 185-моддасида кўзда тутилганки, солиқ агентлари жисмоний шахсларнинг даромадларига ўтказилган солиқ суммасини даромад фактик тўлангандан кейин ушлаб қолишлари керак. Солиқ тўловчидан жисмоний шахсларнинг даромадларига ўтказилган солиқ суммасини ушлаб қолиш кўрсатилган пул воситалари солиқ агенти томонидан солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга фактик тўлангандан кейин ҳар қандай пул воситалари ҳисобидан амалга оширилади.

Бироқ “Kontent Bozor” МЧЖ совринларни пул кўринишида эмас, балки натурал шаклда беришини ҳисобга олган ҳолда, танлов ғолиби даромадига солинадиган солиқ суммаси расмий совринли мукофотнинг ҳажмига киритилади. Натижада расмий совринли мукофот совриннинг реал қиймати (78%) ва солиқ суммаси (22%)дан иборат бўлади.

Масалан, “Kontent Bozor” МЧЖ танлов ғолибини реал баланс қиймати 780.000 сўм бўлган смартфон билан тақдирлашни режалаштирмоқда.

Натижада солиқ суммаси қўшилгач, ғалабага эришилганда расмий совринлимукофотнинг қиймати 1.000.000 сўмни ташкил этади, бунда 780.000 сўм смартфон шаклида ва 220.000 сўм пул воситалари кўринишида.

“Kontent Bozor” МЧЖ соврин сифатида ғолибга қиймати 780.000 сўм бўлган смартфонни беради, ЎзР Солиқ кодексининг 184– моддасига биноан, тўловчининг манбаидан эса 220.000 сўм ушлаб қолади.

Кейин, “Kontent Bozor” МЧЖ соврин топширилган ой тугагач, беш кун мобайнида бюджетга ушлаб қолинган солиқ суммасини ўтказиши шарт(ЎзР Солиқ кодексининг 188– моддаси).

ЎзР Солиқ кодексининг 187– моддасининг 1–пунктига мувофиқ “Kontent Bozor” МЧЖ солиқ даври тугагандан кейин 30 кун мобайнида (яъни 31 январгача) Давлат солиқ хизмати идораларига даромад олган жисмоний шахслар ҳақида маълумотнома тақдим қилиши керак. Бунда қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши керак:

  • солиқ тўловчи – жисмоний шахснингидентификацион рақами;
  • солиқ тўловчинингфамилияси, исми, отасининг исми, доимий турар жой манзили;
  • даромаднинг умумий суммасиҳамда ўтган солиқ даврининг якунлари бўйича жисмоний шахслардан ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси;
  • “Kontent Bozor”нинг идентификацион рақами;
  • “Kontent Bozor”нинг номи, жойлашган ўрни (почта манзили).

Мазкур ҳолатда контент-фойдаланувчининг СТИРи ҳақидамаълумот олиш билан боғлиқ муаммо юзага келади. Чунки уларнинг кўпчилиги вояга етмаган шахслар бўлиб, умуман СТИР олишмаган.

Муаммонинг ечими сифатида совринни топшириш ғолиб бўлган контент-фойдаланувчининг ота-онасидан бири ёки унинг қонуний вакилига расмийлаштирилади. Шунга мувофиқ, совринни топшириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилганда (совринни топшириш акти) соврин олувчи бўлиб унинг ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили кўрсатилади. Бунда, ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили паспорт ва СТИР берилгани ҳақида гувоҳноманинг нусхасини тақдим қилиши керак.