Post PicБиз Ўзбекистонда жойлашган умумтаълим мактабларнинг 7-синф ўқувчиларини Coboнинг биринчи танловида иштирок этишга таклиф қилишдан мамнунмиз.

 

 

Танловда иштирок этаётган 7-синф ўқувчиларига қуйидаги фанлардан ўқув материалларни қунт билан ўрганиб чиқиб, улар бўйича тестларни ечиш таклиф қилинади:

  • математика
  • физика
  • биология
  • кимё

Тестларни ечиб, энг юқори балл тўплаган ўқувчилар қимматбаҳо совринлар билан мукофотланадилар (совринлар рўйхатини қуйида қ.).

Танловга 2014 йил 15 декабрда Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт берилиб, 2014 йил 21 декабрь куни 23:59 да якунланади. Биз барча иштирокчиларга Cobo Reader ни олдиндан юклаб олиб, ўрнатиб, тизимда рўйхатдан ўтишни ҳамда интерфейс билан танишиб чиқишни қаттиқ тавсия қиламиз.

Танловда Ўзбекистондаги исталган мактабнинг ҳар бир 7-синф ўқувчиси иштирок қилиши мумкин. Танлов ўзбек ва рус тилида таълим олувчи ўқувчиларга алоҳида ўтказилади.

Танлов иштирокчиси бўлиш учун қуйидагилар зарур:

  • интернет тармоғига уланган компьютерга (планшет ёки телефон эмас!) эга бўлиш
  • Cobo тизимида рўйхатдан ўтиш
  • Танлов иштирокчиси маълумотларини тўлдириш
  • танлов тестларини ечиш ва балларни тўплаш

Ёдда тутиш муҳимки, агар Сизнинг рўйхатдан ўтиш маълумотларингиз ва Танлов иштирокчиси маълумотларингиз нотўғри бўлса, совринни тақдим этиш бекор қилинади.

Масалан, агар Сиз рўйхатдан ўтиш маълумотларингизда ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчисиман деб кўрсатган бўлсангиз-у, аслида эса ўзингиз 9-синфда таҳсил олаётган бўлсангиз, соврин тақдим этилмайди ҳамда Coboнинг кейинги барча танловларида Сизнинг иштирок қилишингизга тақиқ қўйилади.

Иштирок қилишга тайёрмисиз? Йўриқномани ўқинг ва Bon Voyage!

Қолган синфлар учун танлов қачон ўтказилади?

5-9- синфлар учун танлов мана шу тоифадаги Cobo да рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 5000 та одамдан ошиши биланоқ ўтказилади. Масалан, системада рўйхатдан ўтган 9-синф ўқувчилари сони 5000дан ортиши билан 9 –синф ўқувчилари учун танлов ишга туширилади.

 

Совринлар:

Соврин

Соврин тури

Совринлар миқдори

Samsung Galaxy CORE 2

Samsung Galaxy CORE 2

2

LG 19

Монитор LG 19’

2

canon LBP 6020B

Canon i-SENSYS LBP6020B Laser
Printer

2

1

Microlab M-590/4.1 Multimedia Speaker System

2

B58

Microlab B58 Multimedia Speaker System

2

B57

Microlab B57 Multimedia Speaker System

2

T2

Microlab T2 Bluetooth Stereo Headset

2

5

TP-Link TD-W8901N Wireless N ADSL2+ Modem
Router

4

мяч-2

Spalding Basketball

2

6

Logitech m185 Wireless Mouse

10

K360-1

Microlab K360 Multimedia Entertainment Stereo
Headset

2

K330

Microlab K330 Lightweight Stereo Headset

2

K310

Microlab K310 Stereo Headset
with Stylish Design

2