MunsterCareerGuidanceLogoДиққат: Шуни назарда тутингки, мазкур йўриқномадан ташқари биз ўзбек ва рус тилларида Фойдаланувчи учун батафсил қўлланма тайёрладик. У Cobo Reader дастурида (оддийгина F1ни босинг) ҳамда бизнинг сайтимизда (шу ерда) берилган.

 

 

Қандай қилиб танлов иштирокчиси бўлиш мумкин?

  1. Ўз компьютерингизда Cobo Reader дастурини юклаб олинг ва ўрнатинг

Бу мутлақо бепул. Дастурни шу ердан юклаб олиш мумкин. Қаттиқ тавсия қиламизки, дастурни ўрнатишдан олдин уни ўрнатиш бўйича Йўриқнома билан яхшилаб танишиб чиқинг.

Cobo Reader дастури фақат Windows операцион системали компьютер ва ноутбукларга ўрнатилиши мумкин. Уни мобиль телефон ва планшетларга ўрнатишга уринманг.

Бундан ташқари, компьютер ёки ноутбукингизда албатта видео- ва аудио-карталар эътибор билан ўрнатилган бўлиши керак. Мониторнинг минимал тафсилоти 1024×768 пикселни ташкил қилиши керак.


  1. Системада рўйхатдан ўтинг.

Ҳар бир танлов иштирокчиси системда алоҳида  рўйхатдан ўтиши  керак. Танловда бир логин остида бир неча одамнинг иштирок қилишига йўл қўйилмайди.

Мана шу ерда жойлаштирилган йўриқномага риоя қилинг («Рўйхатдан ўтиш тизими» бўлими).

Диққат: рўйхатдан ўтганингиздан кейин Cobo Reader дастури бир неча дақиқа давомида маълумотларни янгиласа, ҳайрон бўлманг. Илк бор дастур ишга туширилганда, бундай ҳолат юзага келиши мумкин. Маълумотларни янгилаш учун талаб этиладиган вақт Сиз уланган интернет тармоғининг тезлигига боғлиқ.

Рўйхатдан ўтиш (видеоролик)
  1. Танловиштирокчиси маълумотларини тўлдиринг

Танловда иштирок қилиш учун қуйидаги маълумотларни кўрсатиш зарур (CoboReader орқали: Шахсий кабинет – Танлов иштирокчисига оид маълумотлари):

  • Даража ва Даражаости. Масалан: Даража – Ўрта мактаб, Даражаости – 7-синф. Даража ва даражаости чиқиб келадиган рўйхатдан танланади. Агар Сиз ўзингизни қайси даражага киритишни билмасангиз, Даража – Умумий, Даражаости – Умумийни танланг.
  • Тўлиқ манзил
  • Туғилган вақти
  • Таълим олиш тили
  • Ўқув муассасасининг рақами ёки номи. Агар Сизнинг мактабингизнинг рақами бўлмаса, «Рақам» бўлинмасидан «Рақамсиз» бўлимини танланг ва шаклнинг пастки қаторидаги ўнг майдонда мактабингиз номини кўрсатинг. Танловнинг барча иштирокчилари мактаб ўқувчиси ёки талаба эмас. Бундай фойдаланувчиларга “Рақамсиз” ўқув юртини танлашни ва ўқув юртининг номини бўш қолдиришни маслаҳат қиламиз.
Танлов иштирокчисига оид маълумотлар (видеоролик)
  1. Модулларни сотиб олинг ва компьютерингизга юкланг

Танловда иштирок қиладиган модуллар – пулли. Ҳар бир модулнинг нархи 200 сўмдан. Бу модулларни сотиб олиш учун ҳисоб рақамини тўлдириш керак. Ҳисоб рақами Paynet системаси орқали тўлдирилади . Сиз қанча кўп модуль сотиб олсангиз, танлов тестларида ҳам шунча кўп иштирок қила оласиз ва, ўз-ўзидан, соврин эгаси бўлиш имкониятингиз ҳам шунча ортади.

Қандай қилиб ҳисобни тўлдириш мумкин?

Бугунги кунда ҳисобни фақат Paynet тўлов тизими орқали тўлдириш мумкин.

Кўпчилик Paynet агентлари ҳозирча Cobo ҳақида билмайдилар. Одатда, бу – янги хизмат тури экани ҳақида тушунча бериш етарли бўлади. Paynetнинг расмий агентларида дастур ўрнатилган бўлиб, Paynet томонидан кўрсатиладиган барча хизмат турлари акс эттирилган. Бу рўйхатдан энди Coboни танлаш мумкин. Бироқ барча хизмат турлари рўйхатига имкониятлари бўлмаган агентлар ҳам бор. Мана ўшаларга ҳақиқатан ҳам Coboга қандай қилиб пул тўлаш мумкин эканини тушунтириш жуда қийин бўлади. Вақти келиб, улар ҳам ўрганадилар.

Ҳозирча қуйидагиларни маслаҳат қиламиз:

1. Paynetнинг расмий агенти (яъни провайдерлар хизмати тўлиқ кўрсатилган дастур ўрнатилган)га мурожаат қилинг.

2. Агентга Сиз Cobo учун пул тўламоқчи эканингизни айтинг. Агар агент Cobo ҳақида билмаса, бу янги хизмат тури бўлиб, уни провайдерлар хизмати рўйхатидан қидириш кераклигини айтинг.

3. Ҳисобни тўлдиришда агентга Сиз ИККИТАДАН ФАҚАТ БИТТАСИНИ кўрсатишингиз керак:

  • Сизнинг Cobo системасидаги логин (рўйхатдан ўтишда Сиз фойдаланган e-mail манзил)ингиз ёки
  • рўйхатдан ўтишда Сиз фойдаланган телефон рақами, “мамлакат коди”, аҳоли пункти/мобил оператор коди билан рақамнинг ўзи. Масалан, +998-71-234-56-78 (хоҳишингизга кўра ҳам “+” билан, ҳам усиз, ҳам дефис билан, ҳам усиз кўрсатишингиз мумкин – система ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди.

Модулларни харид қилганингиздан кейин, дастур уларни Сизнинг компьютерингизга юклайди. Бунинг учун бир неча дақиқа керак бўлади. Модуль юклангандан кейин сотиб олинган модуллардан интернетга уланмасдан ўқув материали сифатида фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Танлов модулларининг ҳаммаси баробар танловга қўйилмай, кунига бир неча модулдан қўшиб борилади. Модуллар танловнинг исталган кунида, ҳатто охирги кунида ҳам қўшилиши мумкин.

Шундай қилиб, танловда иштирок қилаётган модуллар сони кун сайин ортиб бориши мумкин.

Модулларни қўшиб бориш вақти – Тошкент вақти билан 19:00.

Биз ҳар куни танловга бир нечтадан тест қўшиб борамиз. Шунинг учун ҳам кейинги кунга қадар Сиз ҳар қандай иштирокчига етиб олишингиз мумкин. Тестларни ечиш тезлиги фақат танловнинг охирги куни аҳамиятга эга.

Танловга модулларни қўшиб бориш режаси

Танлов тестларини янги модуллар қўшилиб бориши сайин ечиш мумкин ёки танлов якунланиши санасига қадар исталган қулай вақтда ечиш мумкин. Умуман олганда, иштирокчи танловнинг охирги кунида барча тестларни ечиши мумкин. Бироқ ёдда тутиш зарурки, охирги кунда барча тестларга тўғри жавоб беришга улгурмаслик мумкин.

Модулларни излаш ва сотиб олиш (видеоролик)
  1. Танлов тестларини ечинг ва совринларни қўлга киритинг.

“UZBƎNGLISH” танловига 2015 йил 11 июлда Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт берилиб, 2015 йил 21 июль куни 23:59 да якунланади.

Танлов вақти келгач, «Танловлар» менюсига ўтинг ва танлов тестларини ечинг. Буни қандай қилиб амалга ошириш Фойдаланувчи қўлланмасиТанловлар» бўлими)да берилган.

Бизда хатога йўл қўйиб ҳам, ғолиб бўлиш мумкин! Агар Сиз хато қилиб қўйсангиз, ўша тестни яна кўп маротаба қайтадан ишлашингиз ва ўз натижангизни яхшилашингиз мумкин.

Танлов тестлари мавжуд модулни харид қилиб, Сиз танлов тестларини ечиш учун 3 та имконият сотиб оласиз. Танлов тестларини ечаётганингизда ҳар гал имкониятлар сони камайиб боради.

Агар Сиз 3 та имкониятни тугатган бўлсангиз (жорий танловда ёки аввалгисида), Сиз танлов тестларини ечиш учун қўшимча имкониятлар ҳуқуқини харид қилиб олишингиз мумкин. Бу Сизга тест натижаларингизни яхшилаш имкониятини беради, чунки Сизнинг рейтингга имкониятингизнинг энг яхши натижаси ёзилади.

Танловда 2 та номинация бор: Спринтер ва Стайер. Спринтер бошқаларга қараганда тезроқ маълум бир миқдордаги балларни тўплаши керак, Стайер эса танлов ўтказилиши вақтида ҳаммадан кўп балл тўплаши керак.Шундай қилиб, айрим иштирокчилар 2 та совринни баробар қўлга киритишлари мумкин (қ. Фойдаланувчи қўлланмаси, «Танловлар» бўлими-«Номинациялар ва совринлар»).

Танлов иштирокчилари орасида совринли ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

Спринтерлар учун: Танлов иштирокчилари орасида танлов тестларини биринчи бўлиб ечиб (Cobo сервери вақти бўйича), “Спринтер” номинацияси учун талаб қилинадиган балл тўплаган иштирокчи. Биринчи навбатда, 1- устуворлик даражасидаги совринлар топширилади, кейин эса 2- устуворлик даражасидаги ва ҳ. Совринларнинг умумий сони “Спринтер” номинациясидаги совринларинг умумий миқдоридан ортиқ бўла олмайди.

Стайерлар учун: Танлов тугатилгунга қадар тўпланган ва серверга жўнатилган танлов балларининг миқдори бўйича. Тўпланган баллар миқдори тенг бўлган ҳолатда Cobo серверининг вақти, яъни Танлов иштирокчисининг тестдан ўтишида охирги ҳисобга олинадиган натижа юборилган вақт, эътиборга олинади. Танлов тугатилгандан кейин серверга юборилган тест натижалари (Cobo сервери вақти бўйича) мазкур танловда ҳисобга олинмайди. Биринчи навбатда, 1- устуворлик даражасидаги совринлар топширилади, кейин эса 2- устуворлик даражасидаги ва ҳ. Совринларнинг умумий сони “Стайер” номинациясидаги совринларнинг умумий миқдоридан ортиқ бўла олмайди.

Танловда иштирок қилиш (видеоролик)

Агар Сиз ҳар қандай номинацияда танлов ғолиби бўлсангиз, сервер Сизга CoboReader орқали хабарнома юборади. Совринни олиш учун хабарнома матнидаги йўриқномага риоя қилинг.Бундан ташқари, рўйхатдан ўтишингиздаги маълумотлар (телефон, манзил, e-mail)ингиз орқали Сиз билан боғланишга ҳаракат қиламиз.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!