Cobo – бу катта электрон супермаркет бўлиб, бу ердан бизга ҳамда бизнинг яқинларимизга ишда, ўқишда ва ҳордиқ чиқаришимизда зарур бўлган нарсаларнинг кўпини топиш ва сотиб олиш мумкин.

content_magnet_squared


Лойиҳанинг номи аббревиатура (қисқартма сўз) бўлиб, «Content» ва «Bozor» сўзларининг бош қисмларидан ясалган.


Cobo – бу маълумот-ресурс маркази. У Ўзбекистонда истиқомат қилувчиларга илм-фаннинг турли соҳаларидаги малакали мутахассислар томонидан системага жойлаштирилган фойдали ва сифатли маълумотларни олиш ҳамда керак бўлганда қўллаш имкониятини беради.


Cobo ҳақида:



Сотиб олинаётган маълумот материалларнинг нархи ниҳоятда арзон, одатда, 200 сўмдан ошмайди. Биздан бир марта бирон нарса харид қилгач, уни исталганча ишлатишингиз мумкин.

Хусусан, Биздан қуйидагиларни харид қилиб олишингиз мумкин:

1. Мактаб ўқувчилари учун Ўзбекистоннинг истеъдодли ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув модуллари. Ҳар бир ўқув модули чиройли безатилган бўлиб, қуйидагилардан иборат:

  • танланган мавзу бўйича назарий материал,
  • мавзу бўйича мисол ва машқларни ечиш намуналари,
  • машқ тестлари – ўқувчилар ва ота–оналар мавзу қай даражада ўзлаштирилганини текшириб туришлаори учун,
  • танлов тестлари – бу гуруҳ тестларни ечиб, мактаб ўқувчилари қимматбаҳо соврин эгаси бўлишлари мумкин.

2. Мактабгача ёшдаги болалар учун ривожлантирувчи тестлар. Тестлар қуйидагиларга йўналтирилган:

  • Эътибор
  • Зеҳни ўткирлик
  • Хотира
  • Мантиқ

3. Китоблар. Биздан электрон китоблар ҳам сотиб олиш мумкин, хусусан, ўзбек лотин алифбосида. Бу чекланган тираж билан нашр этилган китоблар учун айниқса долзарб.

4. Ҳужжатлар қолипи. Масалан, бу ердан болага паспорт олиш учун ёзиладиган ариза шаклини PDF форматида йўриқнома ҳамда зарур ҳужжатлар рўйхати билан биргаликда сотиб олишингиз мумкин. Бу шаклни компьютерда тўлдириб, чоп этгач, болага паспорт олиш учун фойдаланишингиз мумкин бўлади.

Умуман олганда, контент системасида жойлаштирилган материаллар фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига кўра чекланган. Cobo – очиқ система. Унда ҳар бир мутахассис ўзининг фойдали контентини яратиб, жойлаштириши мумкин.


Coboдан фойдаланиш учун Cobo Readerни ўз компьютерингизга бепул юклаб олиб, ўрнатишингиз керак. Бу махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида контентни сотиб олиш ва уни қўллаш мумкин. Дастурни шу ердан юклаб олиш мумкин.


Cobo – илм–фаннинг турли соҳаларидаги мутахассислар учун маълумот материалларини нашр этиш ҳисобига ўз даромадларини ошириш имонконияти.

Бу китоб чиқаришдан кўра анча арзон. Сиз полиграфия ва логистика харажатларидан озод бўласиз. Бундан ташқари, электрон ҳужжатларнинг чиройли безатилиши нашрнинг таннархида ҳеч ҳам акс этмайди. Энг муҳими: Сизнинг маҳсулотингизнинг тиражи ҳеч бир томондан чекланмайди.

Cobo билан ҳамкорликда Сиз техник тўсиқлар, яъни веб-сайтни яратиш ва маълумот билан таъминлаб бориш, маълум бир муддат харажатларини юритиш, тўлов системасига боғланиш ва муаллифлик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ҳақида қайғурманг. Cobo буларнинг барчасини Сизга бепул тақдим қилади.

Бу ерда Сиз қандай қилиб контент муаллифи бўлиш мумкинлигини билиб оласиз.