Cobo мактаб ўқувчилари, талабалар, курс тингловчилари ва бошқа тоифадаги фойдаланувчилар учун танловлар ўтказади.

Танлов иштирокчилари танлов тестларини ечадилар ҳамда ғолиблар қимматли мукофотлар билан тақдирланадилар.

Фаол танловлар рўйхати


Ҳар бир алоҳида танлов маълум бир тоифа фойдаланувчилар учун эълон қилинади.

Танловда иштирок қилиш учун қуйидагилар мезон бўлиши мумкин:

  • Фойдаланувчининг даражаси ва шу босқичдаги даражаси. Масалан, мактаб ўқувчилари учун: Ўрта мактаб, 5-синф
  • Фойдаланувчининг таълим олиш тили (РУС/O‘ZB/ЎЗБ)
  • Фойдаланувчининг Интернет-провайдери. Масалан, агар танлов ташкилотчиси «Sarkor Telekom» интернет-провайдери бўлса, у ҳолда танловда фақат айнан мана шу провайдер орқали уланган фойдаланувчилар иштирок этадилар.

Бир вақтнинг ўзида турли фойдаланувчилар тоифаси учун бир неча танловлар ўтказилиши мумкин.


Ҳар бир фойдаланувчи 2 хил номинациядаги танловда иштирок қилади:

  • Спринтер
  • Стайер

Спринтер маълум бир миқдордаги балларни бошқаларга қараганда тезроқ тўплаши керак, Стайер эса танлов ўтказилиши муддатида ҳаммадан кўпроқ балл тўплаши керак.

Танловлар ҳақида батафсил маълумотларни шу ердан ўқиш мумкин.