UZBƎNGLISH

Do you speak English?

 

Cobo.uz Сизни инглиз тилидан билимларингизни синаш учун on-line танловда иштирок этишга таклиф қилади! Иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совринни қўлга киритинг!

 


UZBƎNGLISH Stayers


UZBƎNGLISHSprintersNew


 

Танловда Ўзбекистоннинг истаган фуқароси иштирок этиши мумкин. Танлов ғолиблари қуйидаги совринларнинг эгасига айланадилар:

  • 4 та замонавий Lenovo b50-30 ноутбук
  • 7 та ажойиб Microlab Bluetooth-наушниклар
  • 10 та wi-fi TP-Link модем!

 Lenovo b50-30 no watermark 150 T2 150
TD-W8901N(UN_v1-06 150

Ҳар бир иштирокчи соврин эгаси бўлиши мумкин. Нима учун дейсизми? Бунинг ҳеч бўлмаганда 5 та сабаби бор:

  • Тестларни ечиш учун инглиз тилини мукаммал эгаллаган бўлиш шарт эмас. Луғат ва интернет ёрдамида ҳар бир мактаб ўқувчиси танлов тестларини ечиши мумкин. Бундан ташқари, айрим тестларни ечиш учун география ва математика фанларидан энг содда билимлар ҳам талаб қилинади.
  • Бизда хатога йўл қўйиб ҳам, ғолиб бўлиш мумкин! Агар Сиз хато қилиб қўйсангиз, ўша тестни яна кўп маротаба қайтадан ишлашингиз ва ўз натижангизни яхшилашингиз мумкин. Агар ниманидир ҳозирча билмасангиз, инглиз тилидан билимларингизни ошириш учун мана шу тестлардан фойдаланинг!
  • Билимдонлардан қолиб кетишдан чўчияпсизми? Биз ҳар куни танловга бир нечтадан тест қўшиб борамиз. Шунинг учун ҳам кейинги кунга қадар Сиз ҳар қандай иштирокчига етиб оласиз. Тестларни ечиш тезлиги фақат танловнинг охирги куни аҳамиятга эга. Бу вақтга келиб Сиз ўзингиз ҳам ҳақиқий билимдон-уста бўлиб қоласиз!
  • Сиз жуда ҳам кўп ишлайсизми? Вақтингиз йўқми? Жуда ҳам соз-да! Ҳар куни 20-40 дақиқа инглиз тили билан шуғулланиб, бошга дам беришга баҳона топилди!
  • Катта нарса билан таваккал қиляпман, деб ўйлаяпсизми? Агар Сиз ғолиб бўлсангиз, совринга ноутбук, наушник ёки wi-fi модем оласиз. Мабодо ғолиб бўлмасангиз ҳам, Сиз ютуқ билан қоласиз – бор-йўғи 10 кунда Сизнинг инглиз тилингиз анча яхшиланади! Бу Сиз учун бор-йўғи кунига 1200 сўмдан тушади. Хўш, синаб кўрмоқчимисиз?! Бунинг учун 300 сўмга битта тестлар тўпламини сотиб олинг.

Танловга 2015 йил 11 июль Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт берилиб, 2015 йил 21 июль куни 23:59 да якунланади.

Биз барча иштирокчиларга Cobo Reader ни олдиндан юклаб олиб, ўрнатиб, тизимда рўйхатдан ўтишни ҳамда интерфейс билан танишиб чиқишни қаттиқ тавсия қиламиз.

Танлов иштирокчилари учун йўриқнома шу ерда жойлаштирилган.

Саволларингиз бўлса, илтимос бизнинг Facebook даги саҳифамизга ўтиб саволингизни беринг.

Барчангизга муваффақият тилаймиз!