«Cobo модератори» акцияси

Ҳурматли фойдаланувчилар!

«Cobo модератори» акцияси якунланди. Ҳаммаси бўлиб, акция давомида 128 фойдаланувчимиздан 3084 хато юборилди.

Lenovo B50-30 ноутбуки муаллифлар томонидан тасдиғини топган энг кўп хатоларни юборган Ўткир Адҳамовга (Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, «Истиқлол» маҳалласи) совға сифатида топширилади.

Ким энг кўп хато топган? (ҳисоботни юклаб олинг)

 

Бизнинг барча хатти-ҳаракатларимизга қарамай, Cobo фойдаланувчилари ўқув модулларида кўплаб хато топмоқдалар. Шунинг учун ҳамма хоҳловчиларни Coboнинг модераторлари бўлишга таклиф қилишга қарор қилдик. Бундан кўзланган мақсад – имкон қадар кўп хатоларни аниқлаш.

2015 йил 25 июнга қадар Cobo модулларида энг кўп хато топган одамга Lenovo B50-30 ноутбуки совға бўлади!

 

Lenovo b50-30

Акцияда иштирок қилишнинг қоидалари қуйидагича:

  1. Акцияда ким иштирок қилиши мумкин

Ўзбекистонда истиқомат қилувчи ёши 12 дан юқори бўлган ҳар бир одам хатоларни аниқлашда иштирок қилиши мумкин.

  1. Хатолар таърифини юбориш

Агар Сиз Coboда хато топган бўлсангиз, бу ҳақда Cobo Reader дастури орқали тўғридан-тўғри бизга хабар қилишингиз мумкин. Бунинг учун ундов белгиси кўринишидаги тугмани босинг.

Mistake Report Button

Бу ердан қисқа бир видеони юклаб олишингиз мумкин. У Сизга тугмадан қандай фойдаланишни тушуниб олишга ёрдам беради.

Хатолар таърифини юбориш (видео)

Бу тугма ёрдамида Сиз топган хатонинг таърифи саҳифа рақами ва экраннинг расми билан серверга жўнатилади, муҳими бу хатони айнан Сиз юборганингизни биз биламиз.

  1. Хатоларнинг тан олиниши

Сиз хато деб билган ўрин модуль муаллифи томонидан тасдиқланган ҳолатдагина у хатолик тан олинади.

Биз Сиз томондан юборилган ҳамда тасдиқланган хатоларнинг ҳисобини олиб борамиз ва ҳафтада икки марта сайтимизда маълумотларни ошкора нашр қилиб борамиз.

  1. Акция ғолибини аниқлаш

Lenovo B50-30 ноутбуки 2015 йил 25 июнга қадар муаллифлар томонидан тасдиғини топган энг кўп хатоларни юборган фойдаланувчига совға сифатида топширилади.