«Ғалаба» танлови

Cobo «Ғалаба» деб номланган навбатдаги танловни эълон қилади.

Танлов натижалари

Танлов иштирокчиларининг диққатига:

Танлов иштирокчилари орасида совринли ўринлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

Стайерлар учун: Танлов тугатилгунга қадар тўпланган ва серверга жўнатилган танлов балларининг миқдори бўйича. Тўпланган баллар миқдори тенг бўлган ҳолатда Cobo серверининг вақти, яъни Танлов иштирокчисининг тестдан ўтишида охирги ҳисобга олинадиган натижа юборилган вақт, эътиборга олинади. Танлов тугатилгандан кейин серверга юборилган тест натижалари (Cobo сервери вақти бўйича) мазкур танловда ҳисобга олинмайди.  Биринчи навбатда, 1- устуворлик даражасидаги совринлар топширилади, кейин эса 2- устуворлик даражасидаги ва ҳ. Совринларнинг умумий сони “Стайер ” номинациясидаги совринларнинг умумий миқдоридан ортиқ бўла олмайди.

Winners by Regions

Танловда Ўзбекистондаги исталган мактабнинг ҳар бир 5-9-СИНФЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ, шунингдек, КОЛЛЕЖ, ЛИЦЕЙ ҳамда ОЎЮ ТАЛАБАЛАРИ иштирок этишлари мумкин. Танлов ўзбек ва рус тилида таълим олувчи ўқувчилар ва талабаларга алоҳида ўтказилади.

Танловга 2015 йил 25 апрель Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт берилиб, 2015 йил 10 май куни 23:59 да якунланади. Биз барча иштирокчиларга Cobo Reader ни олдиндан юклаб олиб, ўрнатиб, тизимда рўйхатдан ўтишни ҳамда интерфейс билан танишиб чиқишни қаттиқ тавсия қиламиз.

Танловда иштирок этаётган ўқувчилар ва талабаларга турли фанлардан ўқув материалларни қунт билан ўрганиб чиқиб, улар бўйича тестларни ечиш таклиф қилинади.

Тестларни ечиб, энг юқори балл тўплаган иштирокчилар қимматбаҳо совринлар билан мукофотланадилар.

Бош соврин тариқасида 12-та ноутбук ўз эгаларини топади.

Lenovo b50-30

Танлов иштирокчилари учун йўриқнома шу ерда жойлаштирилган.

Илтимос, Cobo танловларининг янги шартлари билан танишиб чиқинг!

Танлов билан бир вақтнинг ўзида «Cobo модератори» акциясига старт берилади. Акцияда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи ёши 12 дан юқори бўлган ҳар бир одам иштирок қилиши мумкин. 2015 йил 25 июнга қадар Cobo модулларида энг кўп хато топган одамга Lenovo B50-30 ноутбуки совға бўлади!

Саволларингиз бўлса, илтимос бизнинг Facebook даги саҳифамизга ўтиб саволингизни беринг.

Барчангизга муваффақият тилаймиз!