Cobo танловларининг янги шартлари

Cobo танловларини ўтказиш шартларидаги қуйидаги ўзгаришлар ҳақида эълон қилади:

 

 

 

 

  1. Танловнинг бошланиш вақти

Coboнинг барча кейинги танловлари старт бериладиган куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Масалан, агар танловлар бошланадиган кун деб 2015 йил 21 апрель эълон қилинган бўлса, у ҳолда танлов 2015 йил 21 апрель куни 19:00 да бошланади.

Шу билан бирга, танловларни тўхтатиш вақти ўзгармади – барча танловлар тугалланиш кунида Тошкент вақти билан 23:59 тамомланади. Масалан, агар танловлар тугалланиш санаси деб 2015 йил 30 апрель эълон қилинган бўлса, у ҳолда танлов 2015 йил 30 апрель куни 23:59да тугалланади.

  1. Танлов модулларининг қўшилиши

Энди танлов модулларининг ҳаммаси баробар танловга қўйилмай, кунига бир неча модулдан қўшиб борилади. Модуллар танловнинг исталган кунида, ҳатто охирги кунида ҳам қўшилиши мумкин.

Шундай қилиб, танловда иштирок қилаётган модуллар сони кун сайин ортиб бориши мумкин.

Масалан, тасаввур қилайлик, танлов 10 кун давом этади. Танловнинг 1-кунида 3 та модуль қўшилади. Танловнинг 2-кунида эса – яна 2 та модуль. 3-кун – яна 4 та модуль ва ҳ. Охир-оқибатда, танловнинг сўнгги кунида 18 та модуль эътиборингизга ҳавола қилинган бўлади.

Chart UZB

Танлов тестларини янги модуллар қўшилиб бориши сайин ечиш мумкин ёки танлов якунланиши санасига қадар исталган қулай вақтда ечиш мумкин. Умуман олганда, иштирокчи танловнинг охирги кунида барча тестларни ечиши мумкин. Бироқ ёдда тутиш зарурки, охирги кунда барча тестларга тўғри жавоб беришга улгурмаслик мумкин.

  1. Танлов тестларини якунлаш

Танлов тестини якунлаш учун энди модулдаги барча танлов тестларида саволларнинг жавоб вариантини кўрсатиш зарур. Агар бир ёки ундан ортиқ саволнинг жавоб варианти кўрсатилмаса, серверга ноль натижа юборилади, тестни ишлашга бўлган уриниш йўқотилади.

  1. Оралиқ натижаларни эълон қилиш

Иштирокчиларнинг танлов баллари cobo.uz сайтида ҳар 3-4 кунда Microsoft Excel форматидаги файл ёки диаграмма кўринишида эълон қилиб борилади.