Хидэки Юкава (1907 йил 23 январда туғилган) – япон физик-назариётчиси бўлиб, Нобель мукофотини олган биринчи япон олими.

Хидэки Юкава (1907 йил 23 январда туғилган) – япон физик-назариётчиси бўлиб, Нобель мукофотини олган биринчи япон олими.

Cobo 5-9- синф ўқувчилари учун «Yukawa – 2015» танловини эълон қилади. Танлов Хидэки Юкава (Hideki Yukawa)нинг 108 йиллигига бағишланган.

Танловда Ўзбекистондаги исталган мактабнинг ҳар бир 5-9-синфлари ўқувчиси иштирок қилиши мумкин. Танлов ўзбек ва рус тилида таълим олувчи ўқувчиларга алоҳида ўтказилади.

Танловга 2015 йил 23 январда Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт берилиб, 2015 йил 08 февраль куни 23:59 да якунланади. Биз барча иштирокчиларга Cobo Reader ни олдиндан юклаб олиб, ўрнатиб, тизимда рўйхатдан ўтишни ҳамда интерфейс билан танишиб чиқишни қаттиқ тавсия қиламиз.

Танловда иштирок этаётган ўқувчиларига қуйидаги фанлардан ўқув материалларни қунт билан ўрганиб чиқиб, улар бўйича тестларни ечиш таклиф қилинади:

  • математика
  • физика
  • биология
  • кимё
  • астрономия

Тестларни ечиб, энг юқори балл тўплаган ўқувчилар қимматбаҳо совринлар билан мукофотланадилар.

Бош соврин тариқасида 10-та LG F-70 смартфони  ўз эгаларини топади.

lg-f70-1

Бу ердан қисқа бир видеони юклаб олишингиз мумкин. У Сизга дастурни тушуниб олишга ёрдам беради.

Танлов иштирокчилари учун йўриқнома шу ерда жойлаштирилган.

Саволларингиз бўлса, илтимос бизнинг Facebook даги саҳифамизга ўтиб саволингизни беринг.

Барчангизга муваффақият тилаймиз!